«Реал» «Бенфика»га қарши ўйин олдидан Рюдигер масаласида қарор қабул қилди
Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши ўйинда яна асосий таркибга қайтади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қироллик клуби» плей-офф босқичи жавоб учрашувида «бургутлар»ни ўз майдонида қабул қилади. Ўйин чоршанба куни бўлиб ўтади. «Газета.Ru» Diario ASга таяниб хабар беришича, Альваро Арбелоа бошчилигидаги мураббийлар штаби Ла Лигадаги «Осасуна»га қарши баҳсда (1:2) захирада қолган Рюдигерни бу сафар стартдан майдонга туширишни режалаштирмоқда.
«Реал» 32 ёшли футболчининг соғлиғини хавф остига қўймаслик ниятида: у тўлиқ тикланиб олмагунча, ҳафтасига икки марта ўйнашига йўл қўймасликка қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда Арбелоа жамоаси Лиссабонда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.