Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» режалари амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида «Бурирам» икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муэанта гол муаллифига айланди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисини йўқотиб, камчиликда қолиб кетди ва бу ҳолат ўйин интригасини деярли тугатди.
Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.