«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензини нархини оширди
Декабрдан бери илк бор «Ўзбекнефтгаз» компаниясига қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 бензини нархи 6800 сўмгача (4,3%) кўтарилди. Компания буни импорт қилинаётган 30 фоиз нефт маҳсулотларининг жаҳон бозорларидаги нархи ошгани билан изоҳлади. Бироқ, бунга қадар «Ўзбекнефтгаз» вакиллари АИ-80 бензини маҳаллий хом ашёдан ишлаб чиқарилишини айтганди.