Тошкент милициясининг таянч пунктлари тунги соат 1 гача ишлайдиган бўлди
Журналистлар билан учрашувда Жўраев¸ авваллари фақат шаҳар милицияси бўлимлари бундай тартибда ишлагани ва эндиликда айни тизим таянч пунктларига ҳам жорий қилинишини билдирди.
Агар пунктлардаги профилактика инспекторлари маълум сабабга кўра фуқароларни қабул қила олмаса¸ бу ишни маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари амалга оширади¸ деб изоҳ берди Тошкент ИИБси раҳбари.