111 ёшни қаршилаган одам узоқ умр кўриш сирларини маълум қилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: «Stanthorpeborderpost.com.au» Январь ойида 111 ёшини нишонлаган Aвстралиянинг энг кекса фуқароси Декстер Крюгер ўзининг турмуш тарзи ҳақида сўзлаб берди. «Нафас олинг, кунига уч маҳал овқатланинг, қарабсизки, вақт ўз-ўзидан ўтиб кетади», — деди отахон ҳазиллашиб. ABC телеканали унинг сўзларини эфир орқали намойиш этди. Крюгер, шунингдек, баъзи овқатланиш одатлари билан ҳам ўртоқлашди. «Мен қўшиқ айтишни яхши кўраман. Кунига олтиталаб қисқичбақани паққос тушираман», — деди у маҳсулотнинг фойдали эканлигини алоҳида таъкидлаб. Австралиялик рекордчининг айтишича, кечки овқатга кўпинча сардина балиғидан шўрва тановул қилади. У ҳаётдаги кўпгина вазиятларга истеҳзо билан муносабатда бўлишини ва айни пайтдаги фаолияти ҳақида гапираркан ҳазил қилишни ёқтиради. «Баъзан ўтириб ўйлайман. Баъзида эса шунчаки ўтираман», — деди у кулиб. Крюгер бир умр фермер хўжалигида ишлаган. 86 ёшида эса китоблар ёзишни бошлаган. Шу пайтга қадар у шеър ва хотиралардан иборат 12 та тўпламини чоп этди.