41 нафар фуқаро ишлаш учун Новосибирск шаҳрига жўнаб кетди
Пилот лойиҳа: республика бўйлаб Россиянинг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган 41 нафар фуқаро Новосибирск шаҳрига жўнаб кетди.
Фуқароларнинг 21 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ва 5 нафари эса Наманган вилоятида ташкил этилган танловларда иш берувчи томонидан танлаб олинди.
Тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.
Россияда қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлганлар учун танлов жараёнлари давом этмоқда.