Афғонистонда “бедарак йўқолган” 4 фаол аёл қамоқдан озод қилинди
Бу аёллар Кобулда Толибонга қарши норозилик намойиши ўтказгани ортидан “бедарак йўқолиб қолган” эди. Толибон ҳукумати фаол аёлларни қамоққа олганини рад этиб келган ва бу борадаги хабарларни “туҳмат” сифатида баҳолаган.
Халқаро ҳамжамият босими остида Толибон алларни қамоқдан бўшатишга мажбур бўлди. “Улар айнан Толибон ҳукумати қарори билан қамоқдан озод қилинди”,-дейилади БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси баёнотида.
Қамоқдан озод қилинган Парвона Иброҳимгул ва Таманно Парёни 19 январь куни, Заҳро Муҳаммади ва Мурсал Аёр февраль ойи бошларида “йўқолиб қолган” эди.