Олча мевасини истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас?
Шифокор Фаррух Шерназаров:
Олча меваси яллиғланишга қарши, балғам кўчирувчи, терини тозаловчи, қонни кўпайтирувчи хусусиятга эга бўлиш билан бирга баъзи инсонларга меъёридан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас!
Ошқозон яраси,
Қандли диабет,
Панкреатит,
Ўпка яллиғланиши,
Тери касалликлари билан оғриган беморларга бу мевадан имкон қадар камроқ ейишни тавсия қиламиз.
Олча данагини ютиб юборишдан эҳтиёт бўлинг
Сабаби данаги ва олча уруғи таркибида амигдалин моддаси бор ва одам уни беихтиёр ютиб юборса, организмни заҳарлаши мумкин.
Олчани кўп истеъмол қилиш зарарлими?
Олчани ҳаддан зиёд кўп ейиш тиш эмалининг бузилишига олиб келади.