ЖЧ-2022. Эрон 90+8 ва 90+11-дақиқадаги голлар эвазига Уэльсни мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Getty Images ЖЧ-2022 В гуруҳи 2-тури доирасидаги дастлабки баҳсда Эрон Уэльсга қарши саф тортди. «Аҳмад бин Али» стадионида кечган ўйиннинг кульминацион воқеалари сўнгги дақиқаларда юз берди. 86-дақиқада уэльсликлар дарвозабони майдондан четлатилгач, форслар 90+8 ва 90+11-дақиқалардаги голлар эвазига турнирдаги дастлабки ғалабасига эришди. Шу тариқа, Эрон В гуруҳида 3 очко билан Англиядан кейинги 2-ўринга кўтарилди. Гуруҳдаги иккинчи баҳс бугун соат 23:59да Англия ва АҚШ ўртасида кечади. Охирги турда эса Эронни АҚШга қарши ўта муҳим баҳс кутиб турибди. Учрашув 29 ноябрь куни ўтказилади. Англия эса қўшниси Уэльс билан ўйнайди. ЖЧ-2022. В гуруҳи. Уэльс – Эрон 0:2 Голы: 0:1 – 90+8 Чашми, 0:2 – 90+11 Ризоён. Уэльс – Ҳеннесси, Робертс (Жонсон, 57), Дэвис, Родон, Мифем, Уильямс, Ампаду (Аллен, 77), Рэмзи (Уорд, 87), Уилсон (Жеймс, 58), Бэйл, Мур. Эрон – Ҳуссайни, Ризоён, Пуралиганжи, Ҳуссайни, Муҳаммадий, Гулизода (Жаҳонбахш, 77), Ҳожисафи (Туробий, 77), Иззатуллоий (Каримий, 83), Нуруллоҳий (Чашми, 78), Торимий, Озмун (Ансарифард, 68). Огоҳлантиришлар: Родон (45), Резаян (90), Жаҳонбахш (90). Четлатиш: Ҳеннесси (86).