Россия биринчи марта дунёдаги табиий олмоснинг учдан биридан кўпроғини ишлаб чиқарди
2022 йилда Россия биринчи марта дунёдаги барча табиий олмоснинг 35 фоизини ишлаб чиқарди. Бу ҳақда “РИА Новости” Кимберли жараёни маълумотларига асосланган ҳисоб-китобларида айтилади.
Қайд этилишича, 2022 йилда дунёда жами 119,96 миллион карат олмос ишлаб чиқарилган, Россиянинг улуши 41,9 миллион каратни ташкил қилган.
Бундан ташқари, Африка мамлакатлари яна 61,6 миллион карат ишлаб чиқарган.
Ўтган йили олмоснинг асосий экспортчиси Бирлашган Араб Амирликлари бўлиб, у деярли 90 миллион карат сотган.

