Ҳукумат қарори: академик қарзи борлар ўқишдан четлаштириладими?
Лойиҳага кўра, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш тартибини белгилайдиган низомнинг 42-бандидан "Семестр ва ўқув йили якуни натижалари бўйича академик қарздорлиги бор таълим олувчилар ўқишдан четлаштирилмайди" деган жумла чиқариб ташланиши мумкин.
Талабаларни ўқишдан четлатиш таклифига қарши чиқувчилар бор
"Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази" бу ўзгаришга қарши чиқди. Уларнинг фикрига кўра, академик қарздорлик туфайли талабани ўқишдан четлатиш кредит-модул тизими тамойилларига зид. Лойиҳа офиси талабаларга қарздорликни қайта топшириш, кейинги семестрда ўзлаштириш ёки янги фан билан алмаштириш имкониятини беришни таклиф қилди.
Олий таълим тизимида ушбу таклиф муҳокама қилинмоқда ва лойиҳа айрим эътирозлар инобатга олинган ҳолда тасдиқланиши мумкин.

