Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши қандай либосда ўйнайди?
Учрашув давомида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан ўйинга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари бўйича расмий шахсларга зарурий тушунтириш ва эслатмалар берилди.
Ўйиндаги либослар
Миллий жамоамиз ушбу баҳсда анъанавий оқ либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди. Шунингдек, терма жамоамизнинг дарвозабони яшил либосда майдонга тушади. Қирғиз Республикаси терма жамоаси эса қизил рангдаги спорт формасида ўйнайди.
Мазкур баҳс саралаш босқичидаги муҳим учрашувлардан бири ҳисобланиб, ҳар икки жамоа учун жуда катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон миллий жамоаси мухлислари ушбу учрашувни катта интизорлик билан кутишмоқда ва жамоамизга ғалаба тиламоқдалар.