Кам таъминланган оилаларга газ ва ток пули қайтарилади
Президент қарорига кўра, ойига 150 кВт/соат гача бўлган электр энергияси (базавий тарифдан ортиқ қисм) учун фарқ давлат томонидан қопланади.
Шунингдек, иситиш мавсумида 250 куб.м, қолган вақтларда 150 куб.мдан ортиқ сарфланган табиий газ учун ҳам компенсация тўланади. Бу маблағларни ўз вақтида тўлаш учун Миллий ижтимоий муҳофаза агентлиги масъул этиб белгиланган.
Компенсация олиш учун оила қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
Ягона ижтимоий ҳимоя реестри орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар;
Кам таъминланган деб тан олинган оилалар;
Реестрда бўлмаган, лекин даромади паст бўлган оилалар;
Бир нафарга тўғри келадиган даромад истеъмол харажатларининг 1,5 баробарига етмайдиган оилалар.