"Рома"ни мағлубиятдан қутқариб қолган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
Миллий терма жамоамиз сардори иккинчи бўлимнинг аввалида Матс Хуммельс ўрнига майдонга тушиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган эди.
Унинг бугунги ўйиндаги ҳаракатларини бир нечта машҳур порталлар турлича баҳолашди. Жумладан:
Sofascore сайти ҳамюртимизнинг туринликларга қарши баҳсини 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, Fotmob портали футболчимизга 7.3 балл қўйди. Бундан ташқари, Flashscore нашри эса ҳужумчимизнинг ҳаракатларини 7.4 балл дея баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, "Рома" навбатдаги учрашувини "Лацио"га қарши ўтказади. Ушбу беллашув эса 13 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.