Челси Легияни йирик ҳисобда мағлуб этди
Челси сафида биринчи голни Тайрик Джордж 49-дақиқада киритди. Кейин эса Нони Мадуэке 57 ва 74-дақиқаларда икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Умумий статистикада ҳам англияликлар катта устунликни намойиш этишди: 24 марта дарвоза томон зарба беришди ва 73% тўпга эгалик қилишди.