“Интер” “Бавария”ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди
Учрашувда “Бавария” сафида Гарри Кейн (52') ва Эрик Дайер (76') гол муаллифлари бўлишди. “Интер”дан эса Лаутаро Мартинес 56-дақиқада ва Бенжамин Павар 61-дақиқада гол урди.
Статистикага кўра, “Бавария” 20 марта зарба берган, “Интер” эса 15. Меҳмонлар тўп назоратида устунликка эга бўлишди (63%) ва 542 та пас амалга оширишди. Аммо “Интер” ўз имкониятларини унумли рўёбга чиқара олди.