Тадбиркорлар энди солиқларни икки босқичда тўлайди
Президент иштирокида ўтказилган йиғилишда глобал иқтисодий таъсирларни юмшатиш мақсадида солиқ ва божхона сиёсатига доир таклифлар ишлаб чиқиш топширилди. Бу жараёнга олимлар ва тадбиркорлар жалб этилади.
Шунингдек, маҳаллий кенгашларга солиқ ва ижара тўловларини бизнеснинг имкониятларидан келиб чиқиб ошириш ваколати берилади. Бу қарорлар таъсири қатъий таҳлил қилинганидан сўнг амалга оширилади.
Йиғилишда ҳукумат аъзолари, вазирлар ва ҳокимларга тадбиркорлар билан доимий мулоқотда бўлиш ва муаммоларни тезкор ҳал этиш вазифаси юкланди.