Сирдарёда чорвачилик учун 9 минг гектар майдон ажратилади
Йил охиригача «Унг тармоқ» канали модернизацияси якунланади. Бу 40% сув тежашга ва 27 минг гектар ерда сув таъминотини яхшилашга имкон беради.
Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида 9 минг гектар майдонда учта комплекс ташкил этилади. Шунингдек, пахта етиштиришда янги технологиялар жорий этилади ва бу мақсадда 7 минг гектар ер ажратилади.
Давлат раҳбарига маълум қилинишича, 8 минг гектар боғ ва узумзорлар тадбиркорларга топширилади, 2 минг гектар ерда эса экспорт учун маҳсулот етиштириш бошланади.