Ўзбекистон ва Россия ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастурини имзолади
Учрашув якунида томонлар 2026-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг ҳарбий соҳадаги стратегик ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича режани имзолашди.
Шунингдек, Ўзбекистон мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳамедов россиялик ҳамкасбига Москвада бўлиб ўтган ҳарбий парадда қатнашган ўзбекистонлик ҳарбий контингентнинг юқори савияда тайёргарлик кўриши учун яратилган барча зарур шароитлар ва кўрсатилган эътибор учун самимий миннатдорчилик билдирди.
Ўз навбатида, Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ҳам Ўзбекистоннинг Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизмга қарши олиб борилган курашдаги ўрнини, жумладан, совет армияси бўлинмаларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш ва ҳарбий-техник кўмак кўрсатишдаги хизматларини юқори баҳолади.
Имзоланган ушбу дастур икки давлатнинг ҳарбий ва мудофаа соҳасидаги муносабатларини янги даражага кўтаришга хизмат қилиши, шу билан бирга минтақада хавфсизлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Фото: Россия Мудофаа вазирлиги