Сурхондарёда 615 гектарли “Сангардак” туризм маркази барпо этилади
Лойиҳа доирасида қуйидагилар қурилиши режалаштирилган:
• 4 та 3 юлдузли ва 2 та 5 юлдузли меҳмонхона;
• 10 та меҳмон уйи;
• санаторий ва маданий-маиший марказ;
• 21 та ресторан, кафе ва бар;
• 296 та савдо шохобчаси;
• 1,6 км узунликдаги канат йўли, зиплайн ва пикник зоналари.
Шунингдек, “Нилу” маҳалласи махсус туристик қишлоққа айлантирилади. Ҳозирги пайтда канат йўли учун устунлар ва старт майдончасининг бетонлаштириш ишлари якунланган.