Абитуриентлар учун синов даври бошланди!
Тест синовлари кундалик тарзда икки сменада ташкил этилмоқда:
1-смена: 08:00 — 11:00
2-смена: 15:00 — 18:00
Абитуриентлардан синов бошланишидан камида 1 соат аввал тест ҳудудига келиши талаб этилади. Ўзи билан қуйидаги ҳужжатлар бўлиши шарт:
- Паспорт ёки ID-картанинг асли нусхаси;
- Абитуриент рухсатномаси.
Мухим эслатма:
1-смена учун — соат 07:30 га қадар,
2-смена учун — соат 14:30 га қадар
текширувдан ўтиб, ўз ўрнини эгаллаб бўлиши шарт.
Абитуриентлардан белгиланган вақтга жиддий риоя қилиш, ҳужжатларни тайёр ҳолда олиб келиш сўралади. Синовлар муваффақиятли ва адолатли ўтишини таъминлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Барча ёшларимизга омад ёр бўлсин!