Барселона Канселуни қайтариши мумкин
Португалиялик футболчи аввалроқ Европа чемпионатларида яна ўйнашни исташи ҳақида маълум қилган эди. Манбага кўра, "Барселона" яқин кунларда Канселунинг трансфер имкониятларини ўрганишни режалаштирмоқда.
Ҳимоячи 2023/24-йилги мавсумда каталонияликлар сафида ўйнаган. Жорий мавсумда 31 ёшли Канселу барча турнирларда тўртта учрашувда майдонга тушиб, бир голга ассистентлик қилган.
Унинг "Ал-Ҳилол" билан шартномаси 2027-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 15 миллион еврoни ташкил қилади.