Тоттенҳэм 0:3 мағлубиятдан кейин Франкни қўллаб-қувватлади
The Athletic хабарига кўра, ўйин якунлари бўйича Тоттенҳэм раҳбарияти Франкни қўллаб-қувватлашини билдирди. Клуб бошлиқлари мутахассисга вақт бериш керак, деган фикрда.
Айни пайтда Тоттенҳэм Англия чемпионати турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Франк шогирдлари навбатдаги учрашувини шанба, 20 декабр куни Ливерпулга қарши ўтказади.
Томас Франк Тоттенҳэмни ёзда қабул қилиб олган. У бундан аввал Брентфорд бош мураббийи сифатида муваффақиятли фаолияти билан эътироф этилганди.

