Милан Меньян ва Пулишич билан шартномани узайтирмоқчи
Corriere dello Sport хабарига кўра, ҳозир Милан учун энг долзарб масала франциялик дарвозабон Меньян билан шартнома борасидаги вазият ҳисобланади. Клуб музокараларда иш ҳақига доир таклифини йилига 5 миллион евродан 6 миллион еврогача оширишга тайёр.
Манбага кўра, раҳбарият ҳамкорликни давом эттириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Пулишичнинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Бу масала шошилинч бўлмаса-да, футболчининг натижалари ва ўйиндаги ҳиссаси инобатга олинса, Милан учун муҳим йўналишлардан бири бўлиб қолмоқда.