Айтана Бонмати кетма-кет учинчи бор ФИФА мукофотини олди
Бу мукофот испаниялик футболчи учун кетма-кет учинчи соврин бўлди. 2024/25 йилги мавсумда Бонмати “Барселона” билан Испания ички мусобақаларида тўлиқ тўпламни қўлга киритди: чемпионат, Испания кубоги ва Испания суперкубогида ғолиб чиқди.
Халқаро майдонда ҳам у юқори баҳоланди: Бонмати Чемпионлар лигаси ҳамда Евро-2025нинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилди.

