ФИФА рамзий терма жамоасида ПСЖдан олти футболчи бор
Дарвозабон позициясига ПСЖ вакили Жанлуижи Доннарумма киритилди. Ҳимоя чизиғидан Париж клубининг уч футболчиси — Ашраф Ҳакими, Вильям Пачо ва Нуну Мендеш, шунингдек, «Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк жой олди.
Ярим ҳимояда «Реал» (Мадрид) футболчиси Жуд Беллингем, ПСЖ аъзоси Витинья, «Барселона»дан Педри ҳамда «Челси» вакили Коул Палмер қайд этилди. Ҳужумда эса «Барселона»нинг ёш етакчиси Ламин Ямал ва ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле рамзий терма жамоага киритилди.
Шу маросимнинг ўзида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши мураббийи сифатида ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике эътироф этилгани ҳам маълум қилинди.