Кафанов: Сафонов совет дарвозабонлар мактабининг муносиб вориси
Кафанов бу воқеани рамзий деб атади: айнан шу кунда Лев Яшин “Олтин тўп” соҳибига айланганини эслатди. Мураббийнинг таъкидлашича, Сафонов совет ва россиялик дарвозабонлар мактабининг муносиб давомчисидир.
Жорий мавсумда 26 ёшли голкипер клуб сафида 4 учрашувда майдонга тушди. Шулардан 2 ўйинда у дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Transfermarkt портали Сафоновнинг бозор қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

