Ташқи ишлар вазирлиги ватандошлар вазирдан нимани сўрашини аниқлади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати вазирлик раҳбари Абдулазиз Комилов 5 июлда ўтказадиган ватандошлар билан мулоқотига тайёргарлик тўғрисида маълумот берди. "Барча мурожаатлар рўйхатдан ўтказилиб, вазирга маълум қилинмоқда ва унинг шахсий назоратига олинмоқда. Ўрнатилган тартибда кўриб чиқилгач, фуқароларга расмий жавоблар ва тегишли изоҳлар берилади", дейилади ТИВ матбуот хизмати маълумотида.