Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари устидан иш судга ошди
Давлат мулкини талон-тарож қилганликда айбланиб қўлга олинган Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг раҳбари Омонулло Юнусов устидан тергов якунланган. Озодликка сиздирилган ҳужжатларда, “тергов давоамида Юнусов агентлик ҳисобчиси Дилфуза Усмонова билан тил бириктириб, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг маблағларини талон-тарож қилгани, агентликка 229 миллион 534 минг 385 сўм миқдорида зиён етказган”и аниқлангани айтилади.