Россия ҳаво ҳужумида “Ислом давлати” етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий йўқ қилинган бўлиши мумкин
Россия ахборот агентликлари тарқатган маълумотларга кўра, вазирлик ал-Бағдодий 28 май куни Раққа яқинида ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни текширмоқда.
Хабарларга кўра, ҳаво ҳужуми давомида тақрибан 330 одам, жумладан, юқори лавозимли жангарилар йўқ қилинган.
Ҳужум жангарилар Раққадан чиқиш йўлларини муҳокама қилаётган пайтда амалга оширилган. “Ислом давлати” назорати остида қолаётган шаҳар гуруҳнинг Суриядаги пойтахти саналади.
“Ислом давлати” гуруҳи 2014 йилда Сурия ва Ироқда йирик ҳудудларни босиб олган эди.