Мардикорлар ҳимояси билан шуғулланган "Эрк"чи қамоқда вафот этди
Ўзбекистонда мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган “Эрк” партиясининг аъзоси, 68 яшар Нуриддин Жуманиёзовнинг ўтган йилнинг 31 декабрида қамоқда вафот этгани ҳақидаги хабарни Озодлик 16 июнь куни олди. Инсон ҳуқуқи фаолларининг айтишларича, одам савдоси айби билан қамалган Нуриддин Жуманиёзов қамоқда қандли диабет ва сил касаллиги билан оғриган.