Лондондаги ёнғинда ўлганлар ва йўқолганлар сони 79тага етди
Лондон полициясининг айтишича, ўтган ҳафта Лондон марказидаги кўп қаватли аҳоли масканининг ёниб кетиши оқибатида ўлганлар ёки йўқолганлар сони 79 нафарга етди.
Полиция қўмондони Стюарт Канди сўнгги рақамларни 19 июнда берди. Аввалги рақамларда ўлган ёда ғойиб бўлганлар сони 58 нафар эди.
Ёнғин 14 июнга ўтар кечаси Grenfell Tower номли 24 қаватли бинода юз берганди.
Стюарт Канди ўлганлар сони кўпайиши мумкинлигини билдирди.
"Ёнғин етказган талафотни тасвирлаш қийин," деди Канди.