"Газ таъминотидагилар аҳолига йўқ жойдан қарз ёзишади"
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Газ таъминотидагилар аҳолига йўқ жойдан қарз ёзишади"
"Самарқанд шаҳар газ таъминотида юзага келган навбат суратларда акс этган. Одамлар битта справкани олиш учун соатлаб навбатда туришга мажбур.
Одамларга қарздорлиги ҳақида хат келган. Ҳамма газ тўланганлиги ҳақидаги квитанцияларини олиб келган. Қарзи йўқлигини ёки борлигини аниқлаш учун. Газ таъминотидагилар аҳолига йўқ жойдан қарз ёзишади.
Ичкариси жуда иссиқ, одам тиқилинч, бақир-чақир ҳеч тўхтамайди. Битта справка олиш учун ярим кун кетди".
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!