Қозоғистон Сенати “террорчи”ларни фуқароликдан маҳрум қилишга оид қонун лойиҳасини тасдиқлади
Қозоғистон парламентининг юқори палатаси ҳукумат расмийларига террорчиликда айбланганларни фуқароликдан маҳрум қилиш ҳаққини берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
22 июнь куни Сенат тасдиғидан ўтган бу қонун президент Назарбоев имзолаганидан сўнг кучга киради.
Мунозарали бу лойиҳа май ойида парламент қуйи палатаси томонидан маъқулланган эди.
Қонун лойиҳаси¸ террор ташкилоти тузганлик ëки унга қўшилганлик¸ давлатнинг муҳим манфаатларига таҳдид солганлик¸ президентга суиқасд уюштирганлик каби жиноятларда айбланганларни фуқароликдан маҳрум этишни кўзда тутади.
Лойиҳа танқидчилари¸ унинг “Қозоғистон манфаатларига таҳдид солиш” деган ўта мавҳум жиноятда айбланган сиëсий мухолифат¸ жумладан¸ муҳожиратга чиқишга мажбур бўлган мухолифат етакчиларига қарши ишлатилиш эҳтимолидан хавотир билдирмоқда.