Ҳелманддаги портлашда 29 одам ўлди; БМТ вазият ëмонлашаëтганидан бонг урди
Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятидаги Янги Кобул банки биноси олдида машина портлатилиши оқибатида¸ расмийларга кўра¸ 29 одам ўлди¸ 50 дан ошиғи жароҳатланди.
Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни на Толибон ва на “Ислом давлати” гуруҳи зиммасига олганича йўқ.
Айни пайтда¸ БМТнинг Афғонистондаги миссияси эълон қилган янги ҳисоботда¸ мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ниҳоятда қалтис” деб баҳоланди.
21 июнь куни БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилган мазкур ҳисоботда ëзилишича¸ жорий йилнинг 1 мартидан 31 майига қадар хавфсизлик билан боғлиқ 6252 та воқеа қайд этилган ва бу ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 2 фоизга кўпдир. БМТ ҳисобича¸ бу кўрсаткич¸ жануб вилоятларида 22 фоизга ошган.