Хитой жанубида кўчкидан 140 одам ҳалок бўлди
Хитой жанубидаги Сичуан вилоятида узоқ давом этган ёғингарчиликлар сабабли шанба куни рўй берган кўчки оқибатида 140 одам ҳалок бўлди.
Қутқарувчилар тупроқ остида тирик қолганларни қидирмоқда.
Эр-хотин ва уларнинг чақалоғи кўчки остидан қутқариб олинган.
Табиий офат рўй берган Синмо қишлоғида талабалар таътилдан қайтиб келгани сабаб кўп одам бўлган.