Expo-2017 кўргазмасида Ўзбекистон иккинчи ўринда бормоқда
Остонада ўтаётган Expo-2017 кўргазмасида Ўзбекистон энг кўп кўрилган павильонлар орасида Россиядан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.
Expo-2017 расмий сайтида билдирилишича, Ўзбекистондан кейинги учинчи ўринни Ҳиндистон кўргазмаси эгаллаган.
Энг кўп кўрилган павильонлар ўнлигидан Озарбайжон, Африка плазаси, Миср, Хитой, Туркия, Саудия Арабистони ва Малайзия кўргазмалари ҳам жой олган.
10 июндан 27 июнгача кўргазмани 425 минг одам келиб кўрган.
Expo-2017 кўргазмаси 10 июнда расмий очилган ва 9 сентябргача давом этади.
Кўргазмада 115 давлат ва 22 халқаро ташкилот иштирок этмоқда. Кўргазманинг умумий майдони 126 минг квадрат метрни ташкил қилади. Кўргазмага 1 миллион 200 мингта билет сотилгани хабар қилинган.