Тиллерсон: АҚШ Сурияда Россия билан ҳамкорлик қилишга тайёр
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Қўшма Штатлар Сурияда Россия билан ҳарбий ҳамкорликка тайёр эканини айтди.
Тиллерсоннинг бу баёноти икки мамлакат раҳбарларининг шу ҳафта охирига режаланган учрашуви олдидан янгради.
Тиллерсоннинг айтишича, Қўшма Штатлар Россия билан ҳамкорликда Сурия узра ҳаво парвозларига тақиқ қўйишга, инсонпарварлик биргаликда назорат қилиш бўйича тайёрдир.
Унинг ишонишича, АҚШ-Россия ҳамкорлиги Сурияда барқарорликни яратади.
"Агар икки мамлакат жойларда барқарорликни ўрнатиш учун бирга ишласа, Сурия сиёсий келажагини ҳал қилишга асос солинади," деди Тиллерсон.
Президентлар Трамп ва Путин 7 июлда Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтажак G20 cаммитида учрашади.
Икки раҳбар Сурия масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.