Ўзбекистон банклари долларни "қора бозор" курсида сотишни бошлади
Ўзбекистондаги тижорат банклар хорижий валютани юридик шахсларга эркин бозор курсида сотишни бошлаган.
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, 30 июн куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда валюта олди-сотдисига бағишланган низомга ўзгартириш киритган.
Лекин, ҳозирча банклар жисмоний шахсларга доллар сотмаяпти ва оддий одамлардан хорижий валютасини сотиб олаётгани йўқ.
7 июл куни Тошкент "қора бозори"да долларфурушлар 1 АҚШ долларини 8450 сўмдан харид қилиб олган, 8470 сотган.
Ўзбекистон Марказий Банки белгилаган курс расмий курс эса 3986 сўм 55 тийин этиб белгиланган.