"Оғир аҳволдаги отахонни врачлар эътиборсиз қолдирди" (ВИДЕО)
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Оғир аҳволдаги отахонни врачлар эътиборсиз қолдирди"
"Мен Самарқанд шаҳриданман. Куни-кеча Самарқанд шаҳар касалхонасига ишимиз тушиб қолди. Оқ халат кийганларнинг баъзи бирлари ишидан пули бор касалларни устун қўйиб ва пулсизларга эътиборсизлигини кўриб, ачиниб кетдик.
Сабаби, кечки пайт соат чамаси 19:00 лар атрофида касалхонанинг реанимация бўлимининг олдида ўтирганимизда, бир отахонга кўзимиз тушиб қолди. Докторга мурожаат қилди, 1-2 марта доктор қарадию, у отахонни қабул бўлимига ўтказиб қўйди ва соат 21:00 гача бошқа ҳеч қайси доктор у отахонга қарамади.
Отахон билан биргаликда келган ёрдамчиларининг илтимосларига ҳеч қайси доктор аҳамият бермади, баъзи бирлари қўлини силкитиб кетди. Бечора отахон эса қалтирашни бошлаб, иккига букилиб, қабулхона скамейкасида ётиб қолганини кўриб, биз жим ўтира олмадик. Сўнгра, докторларни чақира бошладик. Бунга жавобан дўқ-пўписани эшитиб, туҳматга ҳам қолдик.
Унинг устига докторлар улгуришмаётганлигини, ёпилган бошқа касалхонанинг ишини атиги 2 доктор бажараётганлиги ҳақида бизларга бақириб беришди. Бу “докторлар улгуришмаяпти, касал бўлмай туринглар” деганими?
Исботимиз учун қуйидаги видеони сизга ҳавола қиламиз. Бундан ташқари, кўчадан келаётган беморларни "сиз бизга қарашли эмас, бошқа касалхонага боринг", деб жўнатишлари тўғрими. Бу "ўлиб ётсанг ҳам сенга ёрдам бера олмаймиз" деганими?
Яна, касалхонада беморларни кутиб олишга умуман шароитлар йўқ. Бечора келган беморнинг ўзи насилкага ётиб, беморни олиб келган ёрдамчилари ўзлари олиб чиқишади зиналардан. Шу тўғрими? Менимча, бунақа ҳолатлар ҳар куни учраб турар экан.
Наҳотки яқинда президентимиз Соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қилган баёнотлари баъзи бир докторларга тегишли эмасми?"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!