Ўзбекистонликлар позитивлик бўйича ҳам постсовет ҳудудида биринчи
Gallup халқаро сўров маркази эълон қилган “Глобал позитивлик индекси” хулосаси бўйича Ўзбекистон аҳолиси дунëдаги энг позитив миллатлар бешлигидан жой олди. Ўзбекистонликлар ҳаëтдан завқ олиб яшаëтган миллатлар рўйхатининг биринчи поғоналарини фақат Лотин Америкасининг уч давлатига бой берди.