Мисрдаги ҳужумда икки сайёх ҳалок бўлди
Мисрнинг денгиз соҳилидаги Хургада оромгоҳида пичоқ билан қуролланган эркак сайёҳларга ҳужум қилгани оқибатида Германиянинг икки ватандоши ҳалок бўлди, камида олти одам яраланди.
РИА Новости хабарига кўра, яраланганлар орасида Россия, Украина ва Чехия ватандошлари бор. Ҳ
ужумчи қўлга олинди ва сўроқ қилинмоқда. Хужумни нима мақсадда қилгани ҳозирча маълум эмас.