Низомий университетининг тўрт ўқитувчиси плагиатда айбланмоқда
Тошкентдаги "SMI-ASIA" нашриëти раҳбари 57 яшар тарихчи Алексей Арапов бирданига тўрта “олим”ни ўз мақоласини ўғирлаб¸ Россия илмий нашрларида чоп қилдирганликда айблади. Низоли мақолаларни махсус ўрганган Санъатшунослик институти мутахассиси бундай иддаони тасдиқлашини¸ Низомий университети вакили эса¸ иддаонинг ўрганилаëтганини билдирди.