Дўконлари товарлари билан бузиб ташланган шўрчилик тадбиркорларга товон тўланмади (ВИДЕО)
Сурхондарё вилоят, Шўрчи туман деҳқон бозоридаги 70 нафардан ортиқ тадбиркорнинг дўконлари 10 июнга ўтар кечаси қуролланган маскали милиция ходимлари ҳимоясида булдозер билан бузиб ташланди.Тадбиркорларнинг Озодликка айтишича, уларга дўконларнинг бузилиши ҳақидаги огоҳлантирув расмий хати орадан бир ой ўтгандан сўнг почта орқали келган.