Европа суди Россияни Али Ферузни Ўзбекистонга бериб юбориш мумкинмаслигидан огоҳлантирди
“Новая газета” мухбири Али Ферузнинг иши Страсбургдаги судда кўрилиши давомида уни Ўзбекистонга чиқариб юбориш мумкин эмас. Шу мазмундаги талабномани Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг Россия маъмурлари номига жўнатгани тўғрисида “Мемориал” инсон ҳуқуқлари маркази юридик директори Кирилл Коротеев Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.