Мирзиёев таниқли созанда ва хонандаларга коллеж директорлигини таклиф қилди
Mаданият, санъат ва адабиёт вакиллари иштирокида 3 август куни бўлиб ўтган видеоселектор чоғида президент Шавкат Мирзиёев таниқли санъаткорларни мусиқага оид ўқув даргоҳлари ва коллежларга директор қилиб тайинлаш таклифи билан чиқди.
Ижодкорлар билан учрашув чоғида президент халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитовага коллеж директорлигини¸ мақом мактабига эса ғижжакчи Абдуҳошим Исмоиловни раҳбар қилиш таклифини илгари сурди.