МХХ Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчисини қўлга олди
Тергов жараёнида аниқланишича, Комилова Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киришида ёрдам бериш ваъдаси билан абитуриент қариндошларидан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.
Н.Комилова ўз ноқонуний хатти-ҳаракатларига тўлиқ иқрор бўлган, дейилади "Постда" нашрида босилган мақолада.
Тошкент шаҳри Олмазор тумани прокуратураси томонидан Н. Комиовага нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг бир нечта моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.