Меҳнат вазири ишдан кетиб, Туризм қўмитасини бошқара бошлади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг аввалги раиси Анвар Шарапов “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” лавозимидан озод этилган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси янги раиси, 43 яшар Азиз Абдуҳакимов 2014 йили Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири лавозимига тайинланган.
2016 йилнинг февралида вазирлик Меҳнат вазирлигига, жорий йилнинг майида эса - Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига айлантирилган эди.