Боровский коллежи ёпилишидан норозилар акциясини шаҳар ҳокими тарқатди
8 август куни Тошкентдаги П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи биносига йиғилган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари коллеж тугатилишига норозилик билдирди. Воқеа гувоҳларига кўра, икки соат давомида МХХ ва милиция бошчилигидаги ҳуқуқ-тартибот идоралари йиғилганларни тарқалишга кўндира олмаган. Коллежга борган шаҳар ҳокимининг ваъдаси билангина норозилар уйларига қайтган.