Қўқондан Андижонга электропоезд қатнови бошланди
8 август куни Қўқондан Андижонга Марғилон орқали электропоезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақдаги расмий хабарларга кўра, биринчи синов муддатида қатнайдиган поездлар енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа олдин манзилга етиб бормоқда. Поезд ўз йўлида Бағдод, Олтиариқ, Марғилон, Қува ва Асака шаҳарларида ҳам тўхтаб ўтади.
Электропоезд 7 та вагондан иборат бўлиб, барчаси кондиционерлар билан жиҳозланган. Ҳар бир вагонда ўзининг махсус кузатувчиси бор.